Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-1 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

BeIN Sports Лига 1 ўйинчиларидан Visit Qatar логотипини тақишни талаб қилди

Баҳо:
+ | -

BeIN Sports Лига 1 ўйинчиларидан Visit Qatar нишонини тақиб юришни талаб қилди.

Аввалроқ Лига 1ни намойиш қилиш ҳуқуқини DAZN ва beIN Sports компаниялари сотиб олгани ҳақида хабар берилганди. DAZN ҳар бир турнинг саккизта ўйинини, beIN Sports биттадан ўйинни кўрсатади.

The Guardian нашри хабарига кўра, beIN Sports телерадиокомпанияси келаси мавсумда Лига 1нинг ҳар бир футболчисидан жонли ўйинлар вақтида футболкаларида Visit Qatar нишонини тақиб юришни талаб қилган.

Бу сўров Қатар компанияси номидан унинг раиси, айни пайтда Париж клуби президенти Носир ал-Хелайфи томонидан берилган.

Ўйинчиларнинг Visit Qatar нишонларини тақиш талаби клублар ўртасида жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Аноним қолишни истаган хўжайинлардан бири буни "лигани эгаллашга уриниш" деб таърифлади.

"Агар мен Саудия сармоясини жалб қилмоқчи бўлсам-чи? Улар лигани эгаллашга ҳаракат қилишмоқда. Тушунишимча, президентлар ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг кўплаб янги шартлар таклиф қилинди", — деди мулкдорлардан бири.

"ПСЖ" ва beIN Sports манбалари бу даъволарни "анъанавий телерадиокомпаниялар хизматларидан фойдаланиш ўрнига жонли LFP каналини ишга туширишни хоҳлайдиган клубларнинг ғазабланган кампанияси" деб таърифлади.

Киритилди: 19:10, 26.07.2024.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.