Нигерия терма жамоаси ва "Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел Европа жамоаларидан таклиф олмаганидан кейингина Африка терма жамоаларини танлаётган футболчилардан норозилигини билдирди.
"Мен Африка меросини намойиш этишда секин ўйинчилар билан боғлиқ вазиятдан хавотирдаман. Биз ёш футболчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашдик: "Сизнинг илдизларингиз нигериялик, ота-онангиз нигериялик. Нега тарихий ватанингиз учун ўйнашни хоҳламайсиз?
Лекин улар Англия, Франция ва бошқа мамлакатларда ўйнашга интилишади. Улар 25-26 ёшга тўлгунларича Европа терма жамоаларига таклифнома кутишади, ололмасалар, Нигерияга мурожаат қилишади. "Б режаси" бўлишимиз қабул қилиниши мумкин эмас. Сиз ўзингизнинг африкалик илдизларингиз билан фахрланишингиз ва Африка давлатингизни халқаро майдонда ғурур билан намоён қилишингиз керак" - деди Оби Микел.
Нигериялик футболчи фаолиятини 2022 йил 27 сентябрда якунлаганди.