Андре Онана "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб йўл қўйган хатолари ҳақида гапирди.
Камерунлик дарвозабон ўтган ёзда "Интер"дан 52,5 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.
“Ўтган йилги тажрибам 100% ёрдам беради. Янги мамлакатга кўчиб ўтганингизда, унга кўникиш ва яхши ўйнашни бошлаш учун вақт керак бўлади.
Хатолар ҳаётнинг бир қисмидир. Ким хато қилмайди? Мен бу масъулиятни ўз зиммасига оладиган ёшдаман.
Бу клуб дунёдаги энг йирик клублардан бири ва бу ерда ўйнаш учун шахсият ва характерга эга бўлиш керак, майдонда шуни кўрсатишинг керак", - деди “Манчестер Юнайтед” дарвозабони.