"Челси" 25 ёшли марказий ҳимоячи Маланг Сарр билан шартномани бекор қилганини расман эълон қилди.
"Малангнинг келажаги учун энг яхши тилакларимизни тилаймиз", - дейилади Лондон клуби расмий сайтида.
Ҳимоячи "Ланс" билан икки йиллик меҳнат шартномасини имзолади. Эслатиб ўтамиз, Маланг “Челси” сафида 21 та ўйин ўтказиб, гол ура олмаган.