"Жирона" ҳимоячиси Давид Лопеснинг фикрича, Артём Довбик испан клубида қолиши керак.
"Бу бироз ғалати ҳолат, чунки бу қандай тугашини билмаймиз, лекин энг муҳими у хотиржам.
Агар менга қолса, қолаверсин дердим. У ҳозир бизнинг бир қисмимиз, лекин у қандай қарорга келмасин, бу унинг уйи бўлиб қолади" - деди Лопес.
Аввалроқ Довбик "Рома"нинг трансфер таклифини қабул қилгани хабар қилинганди.