"Милан" ҳужумчиси Самуэль Чуквуезе клубнинг янги бош мураббийи Пауло Фонсека билан ишлаётганидан жуда хурсанд.
Эслатиб ўтамиз, Чуквуезе ўтган йили “Милан”га кўчиб ўтганди, лекин биринчи мавсумида у камдан-кам ҳолларда яхши ўйнади.
"Мен учун ҳақиқий старт бир йил олдин эмас, ҳозир содир бўлади. Менга янги мураббийимиз жуда ёқади, у билан ўзимни жуда яхши ҳис қиламан.
Кўпроқ ўзига ишончни кўраман. Мухлислар келаси мавсумда янги Чуквуезени кўришади", дея Чуквуезенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it.