Серхи Роберто июль ойи бошида "Барселона" билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агентга айланди. Каталонияликлар ҳали ҳам 32 ёшли футболчи билан янги меҳнат шартномасини имзолашлари мумкин, бироқ бу бошқа янги келганларни рўйхатдан ўтказгандан кейин "блауграна"да маблағ бўлган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Todofichajes хабарига кўра, Серхи Роберто "Барселона"ни кутишдан чарчаган. Ноаниқлик шароитида фахрий ҳимоячи бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда. Серхида ҳозир бешта таклиф бор - "Жирона", "Севилья", "Астон Вилла", "Вест Хэм" ва "Аякс". Эҳтимол, яқин келажакда "Барселона"нинг собиқ сардори шу жамоалардан бирига ўтиб қолиши мумкин.