Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Легионерларнинг голлари «Бунёдкор»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ"қа қарши ўйиндан тўғри хулоса чиқариб олган "Бунёдкор" жамоаси Олий лиганинг 6-турида "Динамо" меҳмони бўлди ва мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўйиннинг 21-дақиқасига келиб, самарқандликлар ўз дарвозаларидан 2та тўп олиб чиқишга улгуришди. Дастлабки гол украиналик ҳужумчи ҳисобига ёзилди: Фозил Мусаев майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Пишурга пас оширди. Олександр эса бир футболчини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва осонлик билан Мельничукни доғда қолдирди - 0:1. Пишур иккинчи голда ҳам иштирок этди: Лутфулла Тўраев Пишурни олдинга бошлади. Олександр эса ўзидан-да қулай вазиятда турган Блажични тўп билан таъминлади. Марко эса қийинчиликсиз ҳисобни 0:2га оширди.

Орадан бир дақиқа ўтиб "Динамо" ҳужумчиси Киликевичнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Такрорий зарбани эса Тўлқин Мирзаев амалга оширди. Бу сафар тўп йўлига Хайрулла Каримов тўғаноқ бўлди.


Украиналик ҳужумчи ўзининг устун жиҳати — бош билан яхши ўйнай олиш хусусиятини бу ўйинда ҳам намойиш қилди. 51-дақиқада у Тўраев етказиб берган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни 3:0га етказди.

Ўйин тақдири амалда ҳал бўлганидан кейин Қосимов майдонга 2 нафар ёш футболчи ва камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган Игорь Таранни туширди. "Қалдирғочлар" тўпни хотиржам назорат қилиб, ўйинни мантиқий ғалабагача олиб боришди.

"Динамо" эса мана 6 ўйиндирки рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Самарқандликлар жамлаган 3 очкони 0:0 ҳисобидаги 3та дурангдан сўнг қўлга киритишганди. "Бунёдкор" эса очколари сонини 15тага етказиб, камида эртагача 1-ўринга кўтарилиб олишди.

ОЛИЙ ЛИГА. 6-ТУР
"ДИНАМО" - "БУНЁДКОР"
Голлар: Олександр Пишур (18, 71), Марко Блажич (21)
Огоҳлантириш: Владимир Кликевич (37)
"Динамо": 27.Андрей Меленчук (сардор), 3.Максим Колядин (Комил Шарофетдинов 31), 6.Акмал Бозоров (Азамат Бобожонов 68), 9.Владимир Киликевич, 10.Тўлқин Мирзаев, 13.Александр Клецков, 16.Акмал Холмуродов, 18.Сирожиддин Сайфиев, 22.Фирдавс Абдусаломов, 24.Тимур Дадашев (Абдулла Набиев 82), 25.Нодир Саноқулов
"Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров (сардор), 2.Акмал Шораҳмедов (Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 72), 4.Хайрулла Каримов (Дилшод Жўраев 57), 7.Марко Блажич, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 18.Фозил Мусаев (Игорь Таран 66), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов, Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Акмал Кенжаев (Навоий)
Учрашув назоратчиси: Владимир Валицкий (Тошкент)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:24, 18.04.2013.
Ўқилди: 7822 марта.
Фикрлар: 71 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.