"Реал" посбони Тибо Куртуа "Барселона" билан ўртоқлик учрашувини (1:2) сарҳисоб қилди.
- Ушбу ўйинда нималарни қайд этиш мумкин?
- Якунда анча рақобатбардош бўлдик, имкониятлар яратдик, яхши ишладик... Биз ҳеч қачон мағлубиятдан хурсанд бўлмаймиз, аммо ўйин бошқача якунланиши мумкин эди, ҳаммасини қандайдир тафсилотлар ҳал қилди. Лекин ҳозир мавсумолди, биз яхши ишлашда давом этмоқдамиз ва сўнгги 20 дақиқада кўплаб йигитлар майдонга тушишди, бу жуда яхши.
- Мавсум олдидаги бундай мағлубиятлар сизни "Барселона"га қарши ўйнаганингиз учун безовта қиляптими?
- Мавсум олдидан стадионга келган мухлислар учун қизиқарли ўйинлар ўтказамиз. Ахир “Реал” ўйнаса, стадионлар тўлиб кетади.
Очиғи, биз "Барселона"га ютқазишни ёқтирмаймиз. Мавсум олди бўлса ҳам, мағлуб бўлишни хоҳламайсиз. Лекин якунда муҳими мавсум давомида нима содир бўлиши. Ўтган мавсумда Карвахал айтганидек, вақт келганда кўрамиз.
Бу аралаш ўйин бўлиб, унда ёш ўйинчилар ва асосий жамоада тажрибага эга бўлган футболчилар иштирок этди. Бизда бўлгани каби, уларда ҳам шундай. Ҳаммаси оддий", - дейди "Реал" дарвозабони.