«Барселона» ва Испания олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ўзига хос ютуқга эришди.
21 ёшли футболчи ярим финал учрашувида испанларга Марокашни мағлуб этишда (2:1) ёрдам бериб, гол урди ва голли узатма берди. "Opta" хабарига кўра, Лопес Неймардан кейин Олимпиада турнирида плей-офф ўйинида гол урган ва ассистентлик қилган энг ёш футболчи бўлди. Машҳур бразилиялик буни 2012 йилда Гондурасга қарши 20 ёшу 181 кунлигида амалга оширганди.