Рикардо Родригес “Бетис” футболчисига айланди.
31 ёшли ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтди ва аллақачон жамоадошлари сафига қўшилди. Футболчининг испанлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Родригес “Торино”да тўрт мавсум ўтказди ва шу ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этди. Аввалроқ футболчи “Цюрих”, “Вольфсбург”, “Милан”, ПСВ каби клубларда тўп сурган.
Швейцария терма жамоаси таркибида учта жаҳон чемпионати, учта Европа чемпионати ва Олимпия ўйинларида иштирок этган.