"Барселона" "РБ Лейпциг"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг трансфери борасида оптимистик фикрда.
Испания терма жамоаси юлдузи Каталония клубига қайтишга тайёрлигини билдирмоқда, бироқ "буқалар" тўлов тузилмаси масаласида ён бермаяпти. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” талаб қилинадиган 60 миллион еврони тўлашга рози, аммо “РБ Лейпциг” талаб қилганидек, битта тўловда эмас. Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, барча қийинчиликларга қарамай, испан грандининг хўжайинлари Ольмо бўйича музокаралар муваффақиятли якунланишига ишончлари комил. 26 ёшли футболчи "блауграналар" билан 2030 йилгача шартнома имзолайди.
Дани Ольмо ўн йил олдин "Барселона"ни академия ўйинчиси сифатида тарк этган. Кейин испаниялик Загребнинг "Динамо"сига ўтди.