Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга 15 август куни қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

15 август куни Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган сўнгги учрашув "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйиндан сўнг мусобақанинг ярим финал босқичи учун қуръа ташланади.

Шу куни Суперлига 16-туридан ўрин олган икки учрашув ҳам ўтказилади. "Спорт-ТВ" соат 20:15 дан бошлаб "Олимпик" — "Сўғдиёна" беллашувини жонли эфирга олиб чиқади. Айнан шу учрашув якунига етгач, навбат кубок қуръасига берилади.

Маълумот учун, ярим финалнинг икки беллашуви август ойи охирида, аниқроғи, Суперлига 17-тури якунига етганидан сўнг ўтказилади. Ишчи режа сифатида 28-29 август саналари танлаб олинган. Ярим финал жуфтликларидан келиб чиқиб, ўйинлар айнан қайси санада бўлиб ўтишига ойдинлик киритилади.

Регламентга кўра, чорак финални сафарда ўтказиб ғолиб чиққан жамоаларда ярим финални ўз майдонида қабул қилиш имконияти юқори бўлади. Ҳозирга келиб, "Сурхон" клубининг ярим финал босқичини сафарда ўтказиши аниқ бўлиб улгурган. Агар, "Бунёдкор" клуби ҳам ярим финалга йўл олса, у ҳолда "қалдирғочлар" ҳам финал йўлланмаси учун сафарда кураш олиб боришига тўғри келади. Ўз-ўзидан "Навбаҳор" ва "Андижон" финал олдидан ўз майдонида ўйин ўтказади. Чорак финалнинг сўнгги ўйинида "Пахтакор" клубининг қўли баланд келса, у ҳолда ярим финални ўз майдонида қабул қилиш учун ҳақли клублар сони 3 тани ташкил қилади. Бу ҳолатда "Навбаҳор", "Андижон" ва "Пахтакор" клубларидан қай бирининг ярим финални сафарда ўтказиши масаласига қуръа ойдинлик киритиб беради.

Киритилди: 13:50, 08.08.2024.
Ўқилди: 1520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.