Пол Скоулз "Манчестер Юнайтед"нинг Эрик тен Хагни жамоада олиб қолиш қарорини баҳолади.
"Мен ундан хавотирдаман. У мавсумни яхши бошлаши керак. Бошланиш ўтган мавсумдан анча яхши бўлиши керак.
"МЮ" раҳбарияти тен Хаг билан ишлашни давом этишга қарор қилишганда, мен жуда хурсанд бўлдим, чунки менга барқарорлик ғояси ёқади. Бундан олдин биз жуда кўп сонли мураббийларни кўрдик.
Аммо, бошқа томондан, биринчи мавсумдан иккинчисига қадар кичик яхшиланишларни кўришни хоҳлайман. Аммо ҳозир вазият ёмонлашган", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси The Overlap нашрига.