Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Шаҳзод Нурматов «Металлург»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Ўтган турда Тошкентда "Локомотив"га ютқазган "Металлург", ушбу турда, ўз майдонида қандай бўлмасин ғалаба қозониш умидида майдон чиқди. Бироқ ҳисобни "Сўғдиёна" жамоаси очишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Ренат Байрамов томонидан берилган зарбасини бекободликлар посбони Суҳроб Султонов қайтарди, аммо вазиятга яқин турган Ориф Мамажонов дарвозани ишғол қилди. Дарвоқе, "Металлург"нинг асосий дарвозабони Маъмур Икромов "Локомотив" қарши сафар давомида жароҳат олгани учун бу ўйинда жамоасига ёрдам бера олмади.

Орадан 10 дақиқа ўтиб "Металлург"нинг ёш ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган бўлса, ушбу форварднинг ўзи иккинчи бўлимда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Жиззахликлар эса ҳисобни тенглаштира олишмади. Аксинча, Мирсодиқов шогирдларида ҳисобни янада йириклаштириш учун имкониятлар бўлди, аммо майдон эгалари бу вазиятлардан фойдалана олишмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Металлург" 13 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 6-ТУР
«МЕТАЛЛУРГ» – «СЎҒДИЁНА» - 2:1 (1:1)
Голлар: Шаҳзодбек Нурматов (39, 50) — Ориф Мамажонов (29).
«Металлург»: Суҳроб Султонов, Одил Исабоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов (Умид Тожимов 61), Суннатилла Мамадалиев (Шухрат Юлдашев 69), Шаҳзодбек Нурматов (Миртўра Акбаров 88), Александр Ковалев, Даврон Каримқулов, Руслан Вагапов, Сардор Расулов.
«Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Илҳом Комилов, Муроджон Тошматов, Расул Ҳайитов (Сардор Қаҳҳоров 60), Хуршид Йўлдошев, Жалил Кимсанов, Ренат Байрамов (Суҳроб Бердиев 69) Анвар Раҳимов, Сирож Ҳамроев, Ориф Мамажонов, Элёр Орипов (Асил Бегимқулов 62)
Ҳакамлар: М.Исмоилов, Б.Норсафаров, А.Букатин, А.Асимов.
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:30, 20.04.2013.
Ўқилди: 3782 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.