Германия полицияси йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойни тарк этиш юзасидан текширув бошлади.
Бунда "Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт гумон қилинмоқда. Bild'нинг ўз саҳифаларида хабар беришича, 24 ёшли де Лигт ўз машинаси билан тўхтаб турган бошқа машинани уриб юборганликда гумон қилинмоқда.
Шундан сўнг футболчи воқеа жойидан қочиб кетган. "Бавария" ва Де Лигт ҳозирча бу ҳолатга изоҳ беришмаган.