Алехандро Гарначо сўнгги 59 йил ичида Англия Суперкубоги учун ўйинда "Манчестер Юнайтед" сафида гол урган энг ёш гол муаллифи бўлди.
Шанба куни ярим ҳимоячи 20 ёшу 40 кунлигида "Манчестер Сити" билан ўйинда (1:1, 6:7 пен.) гол урди.
Жорж Бест 1965 йилда 19 ёшу 84 кунлигида "қизил иблислар" сафида гол урган.
Гарначо, шунингдек, сўнгги 19 йилдаги Англия Суперкубоги ўйинидаги энг ёш гол муаллифи. 2005 йилда Сеск Фабрегас 18 ёшу 95 кунлигида “Арсенал” сафида “Челси”га (1:2) гол урган эди.