"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике клуб ҳужумкор ярим ҳимоячи Дани Ольмони сотиб олганига муносабат билдирди.
26 ёшли испаниялик футболчи ўтган ҳафтада "РБ Лейпциг"дан "кўк-анорранглилар" сафига қўшилди. Трансфер нархи бонусларни ҳисобга олган ҳолда 60 миллион евродан ошган.
“Ольмо ажойиб Еврони ўтказди, у ҳақиқий қаҳрамон эди. У ўтган мавсумда жиддий жароҳатдан фориғ бўлганди, аммо унинг қонида "Барселона" ДНКси бор. Бу яхши келишув", — дея Пикенинг Гампер кубоги ўйинида каталонияликлар «Монако»га мағлуб бўлганидан кейин (0:3) сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal.