Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Дуранг адолатли натижа бўларди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. "Лочинлар" устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Аввало рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди. Осон бўлмаслиги аниқ эди. Бугунги учрашувда айрим бир муаммоларга дуч келдик. Таркибдаги етишмовчилик ва бошқа жиҳатлар бизга халал бермоқда. Йигитлар ҳали ҳамон оғир босим остида. Ёш футболчиларимиз иқтидорли, аммо уларнинг ритмга тушиб олишлари учун бироз вақт керак. ОКМК жамоаси бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

-"Навбаҳор"нинг икки учрашувини кўришга муваффақ бўлдим. Жамоа ўйинида ўсиш сезилмоқда. Жамоам ўйин билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, дедингиз. Ушбу муаммолар ва камчиликлар ҳақида батафсилроқ тўхталсангиз...

- Асосий муаммомиз - реализация. Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. Биз эса 8-9 маротаба тўпни сўнгги зарба билан якунловчи вазиятларга қадар олиб келдик, лекин... Вазиятлардан гол урган жамоа ғалаба қозонади. Бу жуда оддий формула. Шунчаки гол уришимиз керак. Ҳужумда хавфлироқ тажовузкор ўйнашни бошлаганимизни биламан. Балки бизга бироз вақт керакдир. Дуранг бугунги баҳс учун адолатли натижа бўлиши мумкин эди, лекин футболда сўнгги дақиқаларгача ўйнай оладиган
ва курашган жамоа ғалаба қозонади. Рақибимиз иккинчи голдаги ҳужумни ажойиб амалга оширди. Тезкорлик билан ҳужумга ўтишди, шунчаки қойил. ОКМК ўзгаришларни ҳам тўғри қилди. Бизнинг захирамиз эса оқсамоқда. Бу бизнинг муаммоларимиз ҳамда бунга ўзимиз айбдормиз. Ушбу муаммоларга ўзимиз ечим топишга мажбурмиз.

- Реализация ҳақида гапириб ўтдингиз. Чемпионатимизнинг энг яхши тўпурарларидан бири Тома Табатадзе "Навбаҳор" машғулотларида қатнашмаяпти. Унинг жароҳати ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?

- Табатадзени ҳали майдонда кўрганим йўқ. Кеча у Ўзбекистонга қайтиб келди. Тома билан гаплашиб олдик. Жароҳатидан фориғ бўлганига қарамай, у ҳали ҳамон ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Табатадзени яқин орада майдонда кўрмаймиз.
Сардор Рашидов ҳам узоқ вақтга сафдан чиқди. Сайфиевда дисквалификация бор эди.У
кейинги учрашувда майдонга қайтади.
Иккинчи ҳужумчимиз Гиорги Никабадзе ҳам жароҳат билан уколлар орқали ўйнамоқда. Унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчи йўқ, афсуски.

- Захира етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган муаммони қандай ҳал этмоқчисиз? Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш бўйича қандайдир режангиз борми?

- Ягона ечим шу таркибимиз. Ихтиёримиздаги футболчилар билан ўйнашда давом этамиз. Мавсум ярми ва мавсум аввалида селекция ишларини олиб бориш икки хил масала. Ёзда кўп футболчилар банд ҳамда амалдаги шартномаси бўлади. Ўзингиз истаган футболчини ҳарид қилиш қийин масала.

- Ёзда ўзимиз истаганча трансферлар амалга ошира олмадик, дедингиз. Трансферлар бўйича қандай режангиз бор эди?

- Биздаги трансфер тақиқи бўйича хорижлик футболчилар билан шартнома туза олмаймиз. Ҳозирги ҳолатимиз шундай ва шунга мослашишимиз керак.

Киритилди: 02:11, 13.08.2024.
Ўқилди: 1554 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5217]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3524]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3499]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1961]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1422]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1406]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1387]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1380]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1363]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик