Каталониянинг «Барселона» клуби «Ливерпуль» вингери Луис Диас ушбу трансфер ойнасида «Камп Ноу»га ўтмоқчи эканлигига ишонч билдирмоқда. "Mundo Deportivo" хабарига кўра, «блауграна» колумбиялик футболчини қўлга киритиш борасидаги уринишларидан воз кечмаяпти.
Қайд этилишича, «Ливерпуль» Диас учун 60-65 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилмоқда. «Барселона» чап қанот ҳужуми позициясини кучайтириши керак, аммо керакли миқдор ҳозиргача каталонияликлар раҳбариятини ҳаракатдан тўхтатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳозирги клубида қолишга қарор қилган «Атлетик Бильбао»дан Нико Уильямснинг трансфери бўйича келиша олмаганидан сўнг Диас вариантига ўтган эди.