Даниэле Орсато Россияга ишлаш учун келмаслигини айтганди.
Аввалроқ, Евро-2024дан кейин фаолиятини якунлаган италиялик ҳакам РФИ таркибига қўшилгани ҳақида хабар берилганди.
- Сиз ҳақиқатан ҳам Россияга кетяпсизми?
- Мутлақо йўқ. Мендан техник комиссия таркибида ҳакамлик бўйича эксперт сифатида РФИ билан ҳамкорлик қилишимни сўрашди.
Таклифдан жуда хурсанд бўлдим.
Бироқ, ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазият ва ахлоқий меъёрларни ҳисобга олиб, мен буни қабул қилмасликка қарор қилдим", — деди Даниэле Орсато.