Португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леау "Милан"даги мураббий ўзгаришидан энг катта фойда кўрганлардан бири бўлиши мумкин, чунки унинг ҳамюрти Пауло Фонсека клубни бошқармоқда. Ҳозирча "Милан"нинг янги бош мураббийи 2019 йилдан бери клубда ўйнаб келаётган Леауни фақат мақтамоқда.
"Мен ундан жуда мамнунман. Қайд қилмоқчиманки, ҳозир Леау жамоага ҳимояда ҳам ёрдам беришга тайёр", - дея Паулу Фонсека сўзларидан иқтибос келтирмоқда Италиянинг La Gazette Dello Sport нашри.