"Манчестер Юнайтед" афсонаси Гари Невилл Англия премьер-лигасининг янги мавсумида ким чемпион бўлади, деган саволга жавоб берди.
"Ўтган мавсумда мен "Арсенал"нинг ғалабасига ишонгандим, янги мавсумда ҳам уларнинг ғалабасига ишонаман.
Жамоа ҳар йили ривожланиб бормоқда", - дея Невилдан иқтибос келтиради Sky Sports. Мутахассиснинг таъкидлашича, "Арсенал"га "Манчестер Сити" билан курашиш осон бўлмайди, аммо "канонирлар" Микель Артета билан аллақачон барқарорликни топиб бўлган.