Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Марат Бикмаев: «Актобе» ва Ўзбекистон терма жамоаси ўйин услуби ўхшаш»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Марат Бикмаев Қозоғистоннинг "Актобе" клуби сафида деярли бир йилдан бери тўп сурмоқда. Бу давр мобайнида асосий таркиб футболчиси сифатида ўйинларда иштирок этиб келмоқда. "Астана" клуби қарши 6-тур ўйинидан кейин  ҳамюртимиз Vesti.kz сайти мухбирига интервью берди.

— Ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик, — дейди Марат. — Сўнгги бир нечта ўйинда йўқотган очколаримиз ўрнини тўлдиришимиз лозим эди. "Астана"да ҳам гол уриш вазиятлар бўлди, аммо омад бизга кўпроқ кулиб боқди.

— Ушбу мавсумда жамоа чемпионликни қўлга кирита оладими?
— Олдимизга шундай вазифа қўйилган. Ўйиндан-ўйинга ўсиб бориб, олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз.

— Владимир Муханов пайтида жамоа бошқача ўйин кўрсатади. Никитенконинг ўйин услуби Мухановникидан нимаси билан фарқ қилади?
— Муханов пайтида олдинга югурардик ва кўпинча ҳимояни унутиб қўярдик.

— Демак, ҳозир "Актобе" иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқда.
— Иккинчи рақам остида ўйнаяпмиз демаган бўлардим. Ҳозир кўпроқ ҳимоядаги ҳаракатларга кўпроқ эътибор қаратяпмиз.

— Сизга қандай футбол кўпроқ ёқади?
— Менга ҳужумко футбол ёқади.

— Ўзбекистон терма жамоаси ва "Актобе" клуби ўйин услубини таққослай оласизми?
— Улар бир-бирига ўхшаш ўйин намойиш қилишади. Терма жамоада ҳам тўпни назорат қилишга ва узатмаларга орқали ўйнашга ҳаракат қиламиз.

— Сиз иккинчи йилдирки Қозоғистон чемпионатида тўп суряпсиз. Россия Премьер-лигаси ва Биринчи дивизиони савиясини бизнинг чемпионат билан таққослай оласизми?
— Албатта, Қозоғистон чемпионати Россия Биринчи дивизиони савиясидан баланд. Шунингдек, чемпионат савияси Премьер-лигадан анча ортда қолаётгани йўқ. Бу ерда ҳам майдондан кескин кураш кечади, маҳоратли футбочилар тўп суришмоқда. Балки, Россияда футболга кўпроқ эътибор қаратилаётган бўлиши мумкин.

— Майдонда қайси футболчининг ўрни кўпроқ билинади Кенжисариев ёки Гейнрих?
— Ҳар иккаласининг ўрни билинади. Улар — асосий таркиб футболчилари. Бир ўйинчи таркибдан тушиб қолса, муаммолар бошланади. Уларнинг ўрнини қоплаш қийин масала.

Манба: www.vesti.kz
Киритилди: 13:34, 22.04.2013.
Ўқилди: 5196 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик