"Бавария" спорт директори Макс Эберль Леон Горецка билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Жамоамиз катта кучга эга. Ҳар бир ўйинчи нима қилишни ўзи ҳал қилиши керак. Горецка билан боғлиқ вазият албатта ёқимли эмас, чунки ҳар бир футболчи майдонга тушишни хоҳлайди.
Горецканинг шартномаси? Албатта, «Бавария» барча шартнома мажбуриятларини ҳурмат қилади, аммо спорт истиқболларини ҳам ҳисобга олиш керак", - дея Эберлнинг сўзларини келтиради Eurosport.