Кириш Регистрация

Германия терма жамоаси спорт директори: "Горецка ўзи қарор қилиши керак"

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси спорт директори Руди Фёллер 29 ёшли марказий ярим ҳимоячи Леон Горецканинг "Бавария"даги ҳолати ҳақида гапирди.

Аввалроқ ОАВда Мюнхен клуби раҳбарияти футболчининг кетиши учун босим ўтказаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

"Агар унинг жаҳон чемпионати учун Германия терма жамоасига қайтиш амбициялари бўлса, унинг "Бавария" дан кетиши мантиқан тўғри келади.

Бироқ, у ўзи қарор қилиши керак. Шартнома бор, лекин футболчи ҳам ўзини қулай ҳис қилишни ва майдонда кўпроқ дақиқалар олишни истайди", - дея Фёллернинг сўзларини келтиради журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).

Киритилди: 20:13, 18.08.2024.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.