Рахим Стерлинг якшанба куни бўлиб ўтадиган АПЛ 1-тури доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинда "Челси" таркибида майдонга тушмади.
Унинг вакиллари футболчининг ҳолатига изоҳ беришди. "Стерлинг икки ҳафта олдин Англияга индивидуал машғулот ўтказиш учун етиб келди ва кейин у билан яхши иш муносабатларига эга бўлган янги мураббий қўл остида мавсумолди яхши ўтди.
Раҳим "Челси" ва ўзи ҳурмат қиладиган мухлислар учун энг юқори савияда ўйнашга интилади. Футболчининг вакиллари сифатида биз ҳар доим "Челси" билан ижобий мулоқотни давом эттирдик ва клубдан Рахимнинг келажаги борасида кафолат олдик, шунинг учун вазиятга ойдинлик киритишни интиқлик билан кутамиз.
Унгача биз Раҳимнинг янги мавсумни ижобий бошлаш истагини қўллаб-қувватлашда давом этамиз", — дейилади Daily Mail хабарида.