Миланнинг «Интер» клуби дарвозабони Янн Зоммер терма жамоа билан хайрлашди.
Швейцария футбол иттифоқи матбуот хизмати хабарига кўра, 35 ёшли футболчи халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Дарвозабон «Қизил салибчилар» сафида 94 та ўйин ўтказиб, 92 та гол ўтказиб юборган.