Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Комилжон Тожидинов: “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйинларда барча жамоалар майдонга ўзгача иштиёқда тушади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси  16-туридан ўрин олган  “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув санасида 25 ёшга тўлган  “лочинлар” ярим ҳимоячиси Комилжон Тожидинов бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

  - Бўлажак рақибимиз “Бунёдкор” гарчи жорий мавсум баҳсларини омадсиз ўтказаётган бўлсада, мазкур баҳсда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Умуман олганда, “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйинларда барча жамоалар майдонга ўзгача иштиёқда тушади.    Биз ўтган турда Олмалиқда ОКМКга аламли тарзда имкониятни бой бериб, мухлисларимизни ранжитиб қўйдик. Шунинг учун бўлажак ўйинда ишқибозларимизга қувонч улашиш, уларнинг ишончларини оқлаш, ғалаба иштиёқида майдонга тушиб, мухлисларга хурсандчилик улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Умуман олганда, Суперлиганинг бу йилги беллашувлари кескин курашлар остида кечмоқда ва учрашувлар натижаларини олдиндан башорат қилиш қийин. Ҳар бир жамоага ҳурмат билан ёндошиш керак.  

 Ишқибозлардан эса бўлажак ўйинда жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга жамоамиз номидан   миннатдорчилик билдираман.

Жорий мавсумда жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадига эришади, деган умиддаман, – деди Комилжон Тожидинов.

"Навбаҳор" ПФК хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:59, 19.08.2024.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.