"Ливерпуль" "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олишга янги уриниб кўради.
Испаниялик бу ёзда "қизиллар"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланганди, бироқ узоқ давом этган музокаралар муваффақиятга олиб келмади - футболчи яна ўз клубига содиқ қолди, Англияга ўтишдан бош тортди.
Football Insider хабарига кўра, Субимендининг "Ливерпул"га ўтиши ҳали ҳам яқин келажакда рўй бериши мумкин.
Премьер-лига гигантлари январь ойида яна ярим ҳимоячини ўзига тортишга тайёр.