Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Даража етишмаяпти"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 16-тур баҳслари якунланди. "Навбаҳор" жамоаси бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳаммангиз кўрдингиз. Навбатдаги фойдаланилмаган имкониятлардан иборат ўйин. Баҳснинг катта қисмида биз устунлик қилдик, аммо битта қарши ҳужум ва пеналти ортидан иккита гол ўтказдик. Ўзимиз гол киритишда муаммоларга учраяпмиз.

Комилжон Тожиддиновда ҳаяжон сезилгандек туюлди?!

Биласизми, Месси майдонга чиқаётганда унда ҳам ҳаяжон бўлади. Аввал айтганимиздек, таркибни ёшартириш ва маҳаллий футболчиларни таркибга қўшишга интиляпмиз. Мақсадимиз кейинги мавсумда таркибнинг 90 фоизи маҳаллий ва академия тарбияланувчилари бўлиши. Афсуски, селекцияни трансфер таъқиқи сабабли амалга ошира олмадик. Маҳаллий футболчиларни ҳаммасида шартнома бор. Тожиддиновнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Аксинча, тажрибали футболчиларнинг кўзида хаяжон сезилди. Менга бундай футболчилар ёқади.

Бош мураббий билан клуб ўртасидаги шартнома қанча муддатга тузилган. Раҳбарият сизни олдингизга қандай вазифа қўйган?

Мақсад ўзгармаган. Мен ҳаётим давомида имконсиз ишларнинг амалга ошганини кўп кўрдии. Кубок ўйинлари бор. Биз ҳар бир ўйинда ҳудди охиргисидек ҳаракат қиламиз. Шартномам йил охиригача.

Қисқа вақт ичида академия, футбол мактабларидаги ёшларни кузатишга улгурдингизми?

Нафақат кўрдим, балки синчиклаб кузатдим. Агар ўйинларга борсангиз, мени барча ёшдаги жамоаларни кузатаётганимни кўрасиз. Иқтидорли футболчилар бизни рўйхатимизда бор. Ҳозирданоқ улар билан шартнома имзолашимиз керак. Нега Суперлигани бошқа жамоаларида Наманган футболи тарбияланувчилари асосий ижрочи бўлиб юрганини кимдир тушунтириб бера оладими?

Вазиятлардан унумли фойдаланиш учун нима етишмаяпти? Нима қилиш керак?

Ҳар бир баҳс такрорлаб бўлмас ижро. Кейинги ўйинда рақиб сюрприз тайёрлайди. Бизни ўрганишмоқда. 90 фоиз футболчиси жарима майдони ичида бўлган рақиб дарвозасини ишғол этуш учун класс керак. Ҳеч йўқ Рашидов сингари ижрочи керак. Боридан фойдаланяпмиз. Улар қўшишмоқда.

Жароҳат олганлар ҳақида фикрингиз қандай?

Табатадзе якка тартибда ишламоқда. Ҳеч йўқ бир ойдан сўнг секин-аста таркибга қайтади. Рашидов операция қилинди. Шифокорлар тахминан 2 ой бизга ёрдам бера олмаслигини айтмоқда.

Кубок қуръаси ҳақида фикрингиз қандай?

Мен учун фарқи йўқ. Ҳар бир учрашувга сўнггисидеж тайёргарлик кўрамиз. Чемпионат ёки кубокнинг аҳамияти йўқ. Рақиб ким бўлишини ҳам. Турнир жадвалига ҳам деярли қарамайман. Қолган ҳаммаси мавсум охирида маълум бўлади. Аслида ҳам шундай. Агар финалга чиқишга ишонмаганимда, ишламаган бўлар эдим. Мен мағлубият ёки дуранг ҳақида ўйламайман.
Сизда ОКМК билан ўйинда бироз ўхшамади. Бугун дуранг.

Тажрибали мураббий сифатида айтингчи, голли вазиятларни ҳеч йўқ 50 фоизидан фойдаланишига нима ҳалақит қилмоқда?

Уч беллашувдан бери рақибларни югиртиряпмиз, аммо гол кирита олмадик. Афсуски, бизда даража борасидаги муаммолар кўзга ташланмоқда. Таркибимизда яримта имкониятни голга айлантирадиган ижрочи йўқ. Бизнинг футболчиларга 10 та имконият керак битта гол уриши учун. Бизга, 1 тадан 1 та гол урадиган ижрочилар керак. Вақти келиб келади вазиятдан фойдаланиш маҳорати. Ҳеч бўлмаганда яратаётган вазиятларимиздан 30 фоизидан фойдаланишимиз керак. Ҳозирча бу бор йўғи 10 фоизни ташкил этмоқда. Афсуски, шундай. Йигитлар буни тушуниб турибди. Шу боис, ёниб кетишни кераги йўқ. Ҳар бир жамоада илк ўйинларда шундай бўлади. Иш бошлаганимга адашмасам бир ёки бир ярим ой бўлди, аммо ҳудди 10 йилдан бери ишлаётгандекман. Лобановский айтганидек, камида 3 ой керак жамоа билан танишиш учун. Ҳозирча бори шу.

Ўзбекистон футболида ўсиш борми? Муаммолар камайганми? Фарқ сезиляптими?

Менимча, ҳаммаси кўзга ташланиб турибди. Олимпиадага йўл олдик. Биз бу ишни уддалай олмаганмиз. Бу катта натижа. Осиё чемпиони бўлдик ёш йигитлар билан. Бу катта натижа. Кўпчилик буни тушунмаяпти ёки тушунишни истамаяпти. Биз бу ишни уддалай олмаганимизми, демак кучсизроқ бўлганмиз. Умид қиламанки, терма жамоамиз жаҳон чемпионатга йўл олади. Уларда яхши имконият бор.

Дарвозабонлар танлови борасида фикрингиз қандай?

Бошқа вариант йўқ эди. Бўлган бўлса ҳам, айнан уларни танладик. Собиқ дарвозабонимиз сўнгги кунда Эронга кетишни истади. Ноиложликдан бир кечада топишни уддаладик. Бирорта бўш посбон йўқ эди. Бўш бўлганлар орасида таклифимизни қабул қилганлар билан контракт имзоладик. Трансфер таъқиқи салбий таъсир кўрсатди. Бизда яхши вариантлар бор эди. Афсуски, бунинг иложи бўлмади.

Киритилди: 07:49, 20.08.2024.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.