Ла Лига "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопеснинг "Валенсия" - "Барселона" учрашуви вақтида ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий тармоқларда ўйинни "қароқчи" сайт орқали томоша қилгани скриншотини эълон қилганига кескин муносабат билдирди.
Бу воқеа қароқчиликка қарши курашда, айниқса, кўп аудиторияга эга бўлганлар ўртасида кўп йиллардан бери фаол кураш олиб бораётган ташкилот ичида норозилик уйғотди.
Ла Лига бу масалани "Барселона" билан муҳокама қилмоқчи ва келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” билан ўйинда иштирок этмаган 21 ёшли Фермин Лопес ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўйиннинг "қароқчи" трансляцияси акс этган суратни жойлаштирган эди. Бир неча дақиқадан сўнг пост ўчирилди.