"Реал" ярим ҳимоячиси Николас Пас Италияга кўчиб ўтишга яқин турибди.
19 ёшли футболчининг янги клуби "Комо" бўлиши керак. Дастлаб, Ла Лига гигантлари аргентиналик учун 50% ҳуқуқлар учун тахминан 10 миллион евро талаб қилган бўлса, энди улар ўзлари учун унчалик қулай бўлмаган шартларга рози бўлишлари мумкин.
Журналист Марио Кортежананинг хабар беришича, "Комо" умидли ҳужумкор ярим ҳимоячи учун 8 миллион евро таклиф қилган. Николас Пас "Реал Мадрид" асосий таркибида саккизта ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Футболчининг "Қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. "Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегаснинг шахсан ўзи Пасга қизиқиш билдирмоқда.