Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Эрик тен Хаг: «Мен мукаммал эмасман, лекин муваффақиятга эришаман»

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга бошқача руҳият билан киришни мақсад қилган «Манчестер Юнайтед» клуби мавсумолди йиғинларини қизғин ўтказмоқда.

Шундай тиғиз пайтда Эрик Тен Хаг Нидерландиянинг AD нашрига вақт ажратди. Мураббий суҳбатда кўпчиликни қизиқтирган бир талай саволларга жавоб берди. Биз эса унинг энг қизиқларини эътиборингизга ҳавола қилдик.

- «Уэмбли»даги финалдан олдин тарқалган миш-мишлар, шубҳалар ва ноаниқликлар сизга қандай таъсир қилди?

- Сиз кўп нарсага таъсир қиласиз, лекин бирор нарсага таъсир қила олмайсиз. Бу босқичда жуда кўп нарсалар юз берди. Аммо мен бу финалда ғалаба қозонишимиз мумкинлигига қатъий ишонардим. Энг муҳими, бу ишончни жамоангизга сингдиришдир. Мен атмосферани олдиндан ёмон бўлмаслигига ишонч ҳосил қилишим керак эди. Ва бу ўйинчиларнинг миясида ҳам бўлиши шарт эди.

- Аммо бу сизнинг ҳолатингиз эмасми? Финалдан олдин ва кейин сиз «Юнайтед»да ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдингиз.

- Бироқ, мен бу ҳақда умуман ташвишланмадим. Позициям мени умуман қизиқтирмади.

- Бу деярли имконсиз, шундай эмасми?

- Мен ғалаба қозонишни хоҳлардим. Агар «Юнайтед» раҳбарияти эртага ўзлари учун яхшироқ деб билган мутахассисни топишса, мен кетаман. Ҳаммаси оддий. Булар футболда ҳурмат қилиш керак бўлган механизмлардир. Бу каби клубда, шунингдек «Бавария» ва «Аякс»да ҳамма нарса жуда аниқ: агар ғалаба қозонолмасангиз, муаммога дуч келасиз.

- Нега ўтган мавсумдаги ғалабалар сони жуда оз эди?

- Бунга бирталай омиллар сабаб бўлган. Ҳар доим қилган биринчи ишим ўзимни таҳлил қилиш бўлди. Аммо мен таъсир қила олмайдиган жуда кўп муҳим нарсалар бор эди, масалан, жароҳатлар ҳаддан кўпайиб кетди. Биламан, бу борада ўқлар ҳам менга қаратилган эди, аслида эса бундай бўлмаслиги керак.

- Англия Кубогидаги ғалабадан сўнг дарҳол таътилга чиқдингиз. Кейин давоми нима бўлиши сизга аниқ эдими?

- Йўқ. Қолаверса, менда ҳали бир йиллик шартнома бор эди. Аммо маълум вақт алоқа камроқ бўлса, сиз буни англай бошлайсиз. Ўшанда ҳаммаси аниқ эди: алоқа камроқ эди. Ҳолбуки, у ҳар доим яхши бўлган. Алоқа мендан тобора кета бошлади. Финалдан кейин ҳам.

- Бундан қандай хулосага келдингиз?

- Таътилга чиқдим ва ўз ишим билан банд бўлдим. Биз янги мавсум учун керак бўлган ҳамма нарсани профессионал тарзда тайёрладик. Тайёргарлик дастури, жамоа таркиби... қўйингки, барчаси. Кейин эса мен вазиятдан узоқда қолдим: таътилга чиқдим, чунки мавсум жуда оғир кечди. Шуни айтишим мумкинки, бу мураббийлик фаолиятимдаги энг қийини бўлди.

- Менежерларда бўлгани каби сизда ҳам шахсий мураббийингиз борми?

- Бу шахсий мураббий эмас, лекин мени қўллаб-қувватлайдиган, катта ёрдам берадиган одамлар бор. Турмуш ўртоғим, оилам, агентим, дўстларим... улар билан мунтазам равишда маслаҳатлашаман.

- Оғир мавсум тугади ва сиз аввал Твентега, кейин Ибицага бордингиз, аммо клуб раҳбариятининг саси чиқмади. Ғалати, шундай эмасми?

- Ҳа, алоқа узилди. Аммо мен шунчаки яқинларим билан дам олдим ва воқеалар ривожланишига йўл қўйдим. Мен бунга таъсир қила олмадим.

- Бундай мавсум ўзингизга бўлган ишончни сўндирмайдими?

- Йўқ. Мени нотўғри тушунманг: мен мукаммал эмасман. Аммо мен ҳар куни ўзимни таҳлил қилишда, ривожланишда ва юқори даражага кўтаришда давом этар эканман, бу охир-оқибат муваффақиятга олиб келишига аминман. Премьер-лигада ортида энг яхши тузилма ва ташкилотлар, ўйинчиларга эга бўлган топ-мураббийлар ишлашади. Шундай экан, фақат юқори савияда бўлишингиз лозим.

- Ineos ижрочи директори Дэйв Брейлсфорд ва унинг кампанияси Ибицага бориб: «Биз ҳамкорлик давом этишини хоҳлаймиз», дейишди...

- Йўқ, «Биз давом этмоқчимиз» демадилар. Қисқача айтганда, уларнинг аргументи шундай эди: «Биз ҳаммамиз ўрганиб чиқдик, таққосладик ва бизда яхши мураббий борлигига ишонамиз». Кейин мен айтдим: «Бир-биримиз билан қандай муносабатда бўлишимиз ва биргаликда ишлашимиз ҳақида бир қатор нарсаларни муҳокама қилишимиз керак». Суҳбатимиз ёқимли, очиқ, аммо айни пайтда қарама-қарши руҳда ўтди.

- Шартлардан бири табиийки, штабингизга тегишли эди, чунки у бутунлай ўзгарди. Рене Хаке, Руд Ван Нистелрой ва Йелле Тен Рувелаар шунчаки таклиф этилишмагандир?

- Агар янада яхшироқ бўлишни истасангиз, инновацияларни амалга тадбиқ этиш керак. Ҳа, биз бу масалани жиддий кўриб чиқдик. Аммо, масалан, биз ажойиб тарзда ишлаган Митчелл Ван дер Гааг ҳақида гап кетганда, нарсалар бироз бошқача эди. У яна бош мураббий бўлишни хоҳлади. Демак, ажралиш вақти келганди.

- Атрофингизда голландларни тўплашдан хавфни кўрмаяпсизми?

- Мен сифатга қарайман. Бу Премьер-лига. Бу ерда сиз нафақат ўйинчиларни, балки мураббийлар ва мутахассисларни танлашда максимал топ-савияга қарайсиз. Деярли барча инглиз топ-менежментида мураббийлар ўзларини хорижлик топ-ўйинчилар, кўпинча улар билан ишончли муносабатларни ривожлантирган ёки аллақачон биладиганлар билан ўраб олиш тенденцияси мавжуд. Худди шу нарса «Ливерпул»да Юрген Клопп ва ҳозирда Арне Слотда бўлмоқда. Бошқа жойларда ҳам шундай: «Манчестер Сити», «Арсенал», «Тоттенхэм», «Астон Вилла»... Мен ҳам яхши биладиганларни қидира бошладим. Бу ерда садоқат ҳам муҳимдир. Руд Ван Нистелрой: «Юнайтед» ДНКсига эга ажойиб, тажрибали мураббий. Бизда Даррен Флетчердек истеъдодли британиялик мураббий ҳам бор. Рене эса Митчелл билан бир хил профилга эга: жуда яхши, тажрибали, аналитик жиҳатдан кучли мураббий. Йелле Тен Рувелаар Нидерландия терма жамоасининг уч ўйинчисини, шу жумладан Барт Вербрюггенни тайёрлаган. Ўзининг инновацион ўқув материаллари билан у замонавий дарвозабонларни тайёрлаш бўйича ажойиб истеъдодлардан биридир.

- Ўтган йили Жейдон Санчо билан хайрлашдингиз, кейин у «Боруссия»да ажойиб олти ойни ўтказди. Уни қайтармоқчимисиз?

- Биз яхшилаб суҳбатлашиб олдик. Ҳар ким хато қилиши мумкин. Агар ўйинчи хулоса чиқарса, сиз буни унутасиз ва давом этасиз. Бу клубга яхши ўйинчилар керак ва бир нарса аниқ: Жейдон Санчо жуда яхши ўйинчи. Умид қиламанки, биз умумий тил топиб оламиз ва бу муваффақиятимизга ҳисса қўшади.

- Охирги икки йилни «Аякс» билан солиштирганда қанчалик қийин бўлди?

- Бу ерда ҳамма нарса анча мураккаб. Бу ерда ҳаммаси ўн бараварга қийинроқ. Ва қисман шунинг учун бу ерда муаммо янада чуқурроқ. Буни «Гоу Эхед» билан таққослаб бўлмайди. У ерга борганимда, мен ҳамма нарсани ўзим қилдим, бир вақтнинг ўзида барча ишни ўзим бошқардим. «Утрехт» ва «Аякс»да ҳамма нарса бутунлай бошқача, анча кенгроқ эди. Аммо «Юнайтед» ҳақиқатдан ҳам бошқа даражадир.

- Трансферлар ҳақида гап кетганда, сизнинг масъулиятингиз қаердан бошланади ва қаерда тугайди?

- Спорт директори билан биргаликда номзодлар рўйхатини аниқлаймиз ва ушбу жараённи биргаликда амалга оширамиз. Ҳамманинг розилиги шарт, акс ҳолда ҳеч нарса ишламайди. «Аякс»да ҳам шундай эди. Аслида, ҳаммаси жуда оддий. Замонавий футболда мураббий энди скаутинг билан ўзи шуғуллана олмайди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:54, 22.08.2024.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.