Италиялик журналист Жоржио Фурлани "Барселона" Рафаэль Леауни қўлга киритиш учун ҳамма нарсани қилишига шубҳа қилмаяпти. Каталонияликларнинг португалиялик футболчига қизиқиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпайиб бормоқда, аммо муаммо 120 миллион евролик нархда бўлиши мумкин - шундай суммани "Милан" ўз юлдузи учун олишни хоҳлайди.
Агар улар Леау билан келиша олмаса, "Барса" муқобил вариант сифатида Туриннинг "Ювентус" клубидан Федерико Кьеза, шунингдек, "Бавария"дан Кингсли Коман каби футболчиларни кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Леау 2019 йилдан бери "Милан"ни ҳимоя қилиб келмоқда.