"Барселона" ўзининг беш сардорини аниқлашга қарор қилди.
Каталония клуби жорий мавсумда ушбу вазифани бажариш учун беш нафар сардорни танлади.
Булар дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Рональд Араухо ва ярим ҳимоячилар Рафинья, Френки де Йонг ва Педри.
Ўтган мавсумда жамоа сардорлари Серхи Бускетс, Тер Штеген, Араухо ва де Йонг эди.