Forbes журнали сўнгги 12 ойда энг кўп даромад кўрган теннисчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Париж—2024 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Карлос Алкарас етакчи бўлди. Испаниялик теннисчининг даромади 42,3 миллион долларни ташкил этади.
Иккинчи ўринни эса Париж—2024 Олимпиадаси чемпиони Новак Жокович эгаллади. Кучли учликни эса Коко Гауфф якунлаб берди.
Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:
1. Карлос Алкарас – $42,3 млн;
2. Новак Жокович – $37,2 млн;
3. Коко Гауфф – $27,1 млн;
4. Ига Швентек – $26,7 млн;
5. Янник Синнер – $26,6 млн;
6. Рафаэль Надаль – $23,3 млн;
7. Даниил Медведев – $20,3 млн;
8. Наоми Осака – $14,6 млн;
9. Каспер Рууд – $13,9 млн;
10. Арина Соболенко – $13,7 млн.