“Малмьо” ярим ҳимоячиси Себастьян Нанаси "Страсбург"га кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда Франция клуби матбуот хизмати.
22 ёшли швед футболчиси билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланган. Transfermarkt портали келишувни 11 миллион еврога баҳолаган.
Нанаси “Малмьо” сафида 94 та ўйин ўтказиб, 26 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Швеция терма жамоаси сафида 3та ўйинда 1та гол урди.