"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ярим ҳимоячи Кобби Майнунинг қобилиятлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
19 ёшли футболчи ўтган мавсумда "қизил иблислар"нинг асосий таркибидан жой олди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи иккала расмий ўйинда - Англия Суперкубогида "Манчестер Сити"га қарши ва Премьер-лигада "Фулхэм"га қарши ўйинда ҳам асосий таркибда майдонга тушди.
"Майну ҳақида? Идеал ярим ҳимоячи - у ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам жуда яхши. Майну ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи, ҳам ҳимоячи ярим ҳимоячи бўла олади”, - дейди Тен Хаг.