"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Роберт Левандовскининг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Яқинда 36 ёшини нишонлаган форвард шанба куни Ла Лига 2-туридан ўрин олган "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда (2:1) ғалаба голини киритди.
Польяк мавсум бошидаёқ учта гол урди.
"Мен Левандовскини яхши биламан, у билан бирга ишлаганман. У 100% тайёр. Биринчи бўлимда яна бир ёки иккита гол уриши мумкин эди.
Роберт табиий туғма тўпурар", - дея Фликдан иқтибос келтиради Barca Universal.