Англия чемпионатининг 2-турида “Челси” сафарда “Вулверхэмптон”ни мағлуб этди - 6:2. Бу ўйинда хет-трик қайд этган Нони Мадуэке ўз фикри билан ўртоқлашди.
"Бу кун мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Ҳар доим тўғри дақиқадан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бизнинг ўйин тизимимиз тўпни узоқ вақт ушлаб туриш имконини беради. Ўйиннинг иккинчи ярмида биз майдондаги воқеаларни назорат қилдик.
Биринчи гол бироз омадли келди. Иккинчиси Коул Палмер туфайли содир бўлди, учинчиси ҳам ажойиб узатмаларни амалга оширди, шундан сўнг тўпни дарвозага жойлаб қўйишгина қолди. Аммо мен хет-трикдан кўра кўпроқ ўйиндаги ғалабамиздан хурсандман", - дея футболчининг сўзларини келтиради BBC Sport.