Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Анчелотти: "Эндрикда катта салоҳият бор, гол эвазига унинг кучли томонларини кўрдик"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоага янги келган бразилиялик ҳужумчи Эндрик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

18 ёшли форвард "Вальядолид" билан ўйинда (3:0) дебют голини киритди.

"Эндрик майдонда яхши кўринди. Бу йигитда катта салоҳият бор, гол эвазига унинг кучли томонларини кўрдик. У ажойиб назорат ва яхши зарбага эга. Бу жарима майдончасидаги ўйинчи. Кичкина ҳудудларда Эндрик ниҳоятда хавфлидир", - деди Анчелотти ESPN билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Эндрик Мадрид грандига Бразилиянинг "Палмейрас" клубидан 47,5 миллион евро эвазига ўтган эди. У "Лос-Бланкос" билан узоқ муддатли шартнома тузди.

Киритилди: 10:17, 26.08.2024.
Ўқилди: 1237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик