Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Самарқанднинг “Динамо” клуби собиқ футболчиси оғир касаллик оқибатида 34 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Тожикистон клубларида тўп тепган ўзбекистонлик футболчи Сайриддин Ғаффоров 34 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Динамо” матбуот хизмати хабар берди.

У футболчилик фаолияти давомида жароҳат олиб, даволаб бўлмайдиган касалликка йўлиққан. Соғлиғини хавф остига қўйиб бўлса-да, футболчи Тожикистон ва Ўзбекистоннинг турли клубларида ўйнашда давом этади. Сайриддин Тожикистонда икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказган. Учинчи амалиёт Тошкентда ўтказилган.

Касаллик авж олиб, аста-секин футболчининг елкаси ва оёқларида оғриқлар пайдо бўла бошлайди, қўллари эса заифлашади. Кейинчалик Ғаффоров бутунлай фалаж бўлиб, нутқий қобилиятини йўқотади.

Шифокорлар Сайриддинда латерал амиотрофик склероз (ALS) борлигини аниқлади.

Сайриддин Ғаффоров 1990 йил 29 августда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини “Шўрчи” жамоасида бошлаган, сўнгра бир қатор клублар – “Шўртан”, Самарқанднинг “Динамо”, “Андижон”, “Сурхон” клубларида ўйнаган. Бундан ташқари Ғаффоров Тожикистоннинг “Регар-ТадАЗ”, “Равшан”, “Ҳосилот”, “Хўжанд” каби жамоаларида тўп тепган. Футболчи уч фарзанднинг отаси эди.

Футболчи 25 август куни вафот этган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 11:27, 27.08.2024.
Ўқилди: 1788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик