Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Икки боксчимиз Россияда камар учун жанг қилади

Баҳо:
+ | -

6 сентябрь куни Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Таъкидлаш жоиз, оқшом доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик тажрибали боксчилар рингга кўтарилишади. Уларнинг икки нафари ўз вазнларида IBF Intercontinental камарлари учун жанг қилишлари аҳамиятлидир.

Иккинчи энг енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун кечадиган жанг бухоролик Муҳаммад Шехов (14-0-1) Осиёнинг кучли чарм қўлқоп усталаридан бири Зонг Лиу (Хитой, 19-1-0) билан тўқнаш келади. Шехов ўз жангларига Ўзбекистон ва Россия байроқларида чиқиб келади.

Оқшомнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида россиялик Заур Абдуллаев (19-1, 11 KOs) ҳамда аргентиналик Хуан Хавьер Карраско (20-1, 12 KOs) ўртасида бўлиб ўтади. Жанг ғолиби IBF рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олади ва катта эҳтимол билан кейинги жангини камар учун ўтказади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги жанглар:

Иккинчи энг енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун: Муҳаммад Шехов (14-0-1) - Зонг Лиу (Хитой, 19-1-0)

Иккинчи ўрта вазнда IBF Intercontinental камари учун: Улуғбек Собиров (14-3-0) - Павел Сильягин (Россия, 14-0-1)

Биринчи ярим ўрта вазнда: Жаҳонгир Расулов (7-0-1) - Иван Козловский (Россия, 9-0-0)

Ўрта вазнда: Баҳромжон Фозилов (10-3-3) - Жамбулат Бижамов (Россия, 1-0-0).

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 17:04, 27.08.2024.
Ўқилди: 886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.