Каталониянинг “Барселона” клуби Испания чемпионатининг 3-турида ғалаба қозонди, аммо ғалаба уларга осон бўлмади.
Дани Ольмо Каталония суперклуби сафидаги илк голини урди. Унинг муваффақияти ҳақида клуб бош мураббийи Ханс-Дитер Флик шундай деди:
"Ольмо жуда зўр эди, биз кутган ишни қилди. У комбинацион ўйинни яхшилашга ёрдам беради", - дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради "Барселона" клуби сайти.
Уч турдан кейин “Барселона” 9 очкога эга ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.