Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тонали: "Суҳбатлар ёрдам бермоқда"

Баҳо:
+ | -

Сандро Тонали қимор ўйинларига қарамликни даволаш ҳақида гапирди.

Италиялик футболчи бугун Лига кубоги доирасида "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда майдонга тушади. Тонали ўтган ёзда "Ньюкасл"га ўтишдан олдин ўйнаган "Милан" ўйинларига пул тикгани учун 10 ойлик тақиқдан сўнг футболга қайтади. У октябрь ойидан бери ўйнамади ва "қарғалар" сафида бор-йўғи 12 та ўйинда майдонга тушди.

Футболчининг сўзларига кўра, реабилитациянинг бир қисми шу муаммодан азият чекаётган бошқа одамлар билан учрашишни ҳам ўз ичига олган.

"Суҳбат кўп ёрдам беради. Дастлабки уч ойда мен оддий касб эгалари билан, айниқса "Ньюкасл"да жуда кўп одамларни учратдим, уларда бу муаммо бор, лекин ҳозиргача бу ҳақда ҳеч қачон гапирмаган. Менинг муаммом оммага ошкор бўлгач, улар ёрдам сўрашга ва ҳамма нарсани ўзларига яширишни тўхтатишга қарор қилишди. Бу мени жуда хурсанд қилди.

Биринчи қадам - бу сизнинг ичингизда кўтарган, ҳеч қачон гапиришга журъат этмаган катта юк ҳақида гапириш қобилияти. Сизда бу катта тўсиқ бор. Суҳбат муаммони ҳал қилиш йўлидаги энг катта қадамдир.

Мен ҳаяжондаман, чунки ўзимни янги ўйинчи, янги харид каби ҳис қиляпман. Ўтган мавсумда мен бор-йўғи саккизта ўйин ўтказдим (Премьер-лигада) ва бу мен учун жуда қийин бўлди. Мен бошқа жойда эмас, балки "Ньюкасл"да эканлигимдан хурсандман, чунки менинг юқори жамоам, энг яхши мухлисларим бор ва мен майдонга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман.

Ўн ой узоқ вақт, чунки футболчи ўйин учун яшайди. "Ньюкасл"да ишлаётганларнинг барчаси биринчи кунданоқ мен билан бирга. Мен бу 10 ой ичида ҳеч қачон ёлғиз қолмагадим. Бу жуда муҳим. Октябр, ноябрь ва декабрь ойларида мен жуда оғир вақтларни бошдан кечирдим. Энди мен янги вақт келганини ҳис қиляпман. Бу менинг ҳаётимнинг янги босқичи.

Мени қўллаб-қувватламайдиган биронта ҳам одам йўқ - мухлислар билан ҳам шундай. Улар менга 10 йил давомида бу ерда бўлганимда қандай меҳр қўйган бўлса, худди шундай севгини беришди. Бу менга "Ньюкасл" мухлислари ким эканлигини англаб этди. Менимча, буни бошқа шаҳарда топиш мумкин эмас. Мен бу ҳақда кўп ўйладим.

Эдди Хау менинг "Ньюкасл"даги биринчи дўстим эди. Мен у билан 10 ой давомида ҳар куни гаплашдим. Қолаверса, "Вулверхэмптон"га қарши ўйнай олмаган биринчи ўйинга ҳам жамоа билан чиқдим. Бруну Гимараэс ва Жоэлинтон ўйиндан олдин бутун кеча менга ёрдам беришди. Улар менинг ёнимда эди. Улар буюк инсонлар. Мен мураббийим, жамоам ва мухлисларга раҳмат айтмоқчиман", - деди "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 15:00, 28.08.2024.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.