Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Кьеза: "Ювентус"дан ҳеч қачон шартномамни узайтириш таклифини олмаганман"

Баҳо:
+ | -

Вингер Федерико Кьеза “Ливерпуль” футболчисига айланди.

26 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда "Ювентус" мухлислари билан хайрлашди.

Кьеза “кекса синёра”нинг мухлисларига миннатдорчилик билдирди ва шу билан бирга ўз ҳолати ҳақида гапирди.

"Мен аниқ айтмоқчиман. “Ювентус”дан ҳеч қачон шартномамни узайтириш таклифини олмаганман. Бинобарин, мен ва атрофдагилардан маошни ошириш ёки камайтириш бўйича ҳеч қандай сўров бўлмади.

Менга жамоа билан машғулотлар бошланишидан олдин ҳам лойиҳада иштирок этмаслигим ҳақида маълумот берилди. Доимий қўллаб-қувватлаганингиз учун яна бир бор ташаккур", — деб ёзди Кьеза.

Киритилди: 18:47, 29.08.2024.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.