Ҳозирда Саудиянинг «Ал-Қодисия» клуби шарафини ҳимоя қилаётган габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг «Барселона»да ўйнаган вақтини ёдга олди.
«Барса»да ўтказган вақтим – фаолиятимдаги энг яхши 6 ойлик бўлди. Мен ҳечқачон у ердагидек футбол ўйнашдан ва машғулотларга боришдан роҳатланмаганман.
Мен у ерда ҳатто дам олиш кунлари ҳам жамоа билан машғулотларга борардим. Буни сизга айтишим керак эди. Бу ақл бовар қилмас вақт эди», - деди Обамеянг