Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Сергей Лушан: “Биз ғалаба қозондик, ортиқча ҳеч нарса қўшимча қилмайман”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:0,пен.бўй.:3:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.   

— Ҳеч қандай ақлли ва янги гап айтгим келмаяпти, шунчаки жамоамга раҳмат айтаман. Бир киши кам бўлиб қолган ҳолда ҳам ғалаба қозона олдик. Жамоага алоқадор инсонларга ва мухлисларга катта раҳмат. Менимча, “Жар” стадиони бугун тўлди.Бугунги байрамнинг асосий сабабчилари — футболчилар. Деярли барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди, фақатгина бир-иккита вазиятда хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. “Пахтакор”га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин. Намойиш этган ўйинимиздан ва натижадан ҳам қониқдим.

— Фарруҳ Сайфиевнинг қизил карточкаси жамоани кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилиб қўйди. “Экстра-таймлар”да шогирдларингизни қандай руҳлантирдингиз?
— Футболчиларга қандайдир қўшимча мотивация бериш керак эмасди. Уларни шунчаки тинчлантириш керак эди, холос. Қизил карточкадан олдин футболчилар ҳиссиётларга берилиб кетишганди ва ҳаттоки бир-бирларини эшитишмаётганди. Сайфиевга икки баробарлик бонус берамиз. Бундай баҳсларда ҳиссиётларни жиловлашни билиш керак. “Пахтакор” учрашув давомида  учта яхши вазиятга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади. Пенальтилар серияси эса — лотерея. Биз ғалаба қозондик, ортиқча ҳеч нарса қўшимча қилмайман.

— “Навбаҳор” биринчи бўлимда тўпга кўпроқ эгалик қилди, аммо иккинчи бўлимда ҳамда четлатишдан сўнг, жамоангиз кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. “Пахтакор” ҳам ўзининг яққол вазиятларидан фойдалана олмади. Бугунги учрашувда ва айниқса, “экстра-таймлар”да “Навбаҳор” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?
— Биз кетма-кет иккинчи учрашувни иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўтказмоқдамиз. Ушбу режа ҳозирча иш беряпти. Футболчиларга ҳам ушбу фикрни етказмоқчи бўляпман. “Пахтакор” жуда кўп вазиятларга эга бўлди демаган бўлардим, фақатгина Чераннинг вазияти 100 фоиз голга тортар эди. “Пахтакор” жамоаси ҳали ёш ҳамда келажакда янада кучлироқ бўлишларига шубҳа қилмайман. Ўйингача тайёргарлик жараёнида кўпроқ руҳият устида ишладик. Сир эмас, бизда реализация билан муаммолар бор. Ушбу муаммоларни тезроқ ҳал этишимиз керак. Машғулотларда барчаси аъло, аммо ўйинда кўп нарса ўхшамаётганди. Секин-асталик билан муаммоларимизни ҳал этамиз, деган умиддаман. Сўнгги икки учрашувда ғалаба қозондик ва умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳам шундай бўлади.

— Футбол жамоатчилиги бугунги учрашувни финалдан олдинги финал деб атаётган эди. Ушбу фикрларга муносабатингизни билдириб ўтсангиз?
— Йўқ. Тўғри, бу жуда муҳим учрашув эди, аммо финал барибир бошқача. Жамоалар номи ўйин аҳамиятини бироз кўпайтирган бўлиши мумкин, лекин иккинчи жуфтликдаги “Андижон” ва “Сурхон” жамоалари ҳам жуда кучли ҳисобланади. Барчаси ҳали олдинда. Финал — энг муҳим учрашув. Финал баҳси барча футболчининг ёдида қолади. Умид қиламанки, финал учрашувига қадар “лазарет”имиз бироз бўшайди.

— Пенальтилар сериясида ким зарба беришини қандай аниқладинглар? Серияда ёш футболчи Наврўзбек Иминжонов ўз имкониятидан унумли фойдаланди...
— Биз шунчаки пенальтиларни машқ қилдик. Чорак финал баҳсидан олдин ҳам 11 метрлик зарбалари билан шуғуллангандик. Икки ҳафта давомида ҳар бир машғулотдан сўнг пенальтилар билан банд эдик. Рақиб жамоаси ҳам пенальтиларни машқ қилгани шубҳасиз. Филипп Иванович серияда ўз имкониятидан фойдалана олмади, аммо машғулотларда у умуман хато қилмасди. Бу шунчаки руҳиятга боғлиқ. Нима содир бўлган бўлса, барчасига яхшиликка. Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка. Биз бугун ғалаба қозондик ва қолгани мени қизиқтирмайди.

— Фарғона водийсининг икки жамоаси финалда иштирок этадиган бўлди. Финал ҳам Фарғонада ўтказилади. Бугун “Навбаҳор” жамоасининг мухлислари ҳужумчи Тома Табатадзени майдонда кутишганди, аммо у захирада қолдирилди. Грузиялик ҳужумчини финал ўйинида майдонда кўришимиз мумкинми?
— Умид қиламанки, ҳа. Финалга қадар Тома тайёр бўлиб қолиши керак. У яқиндагина жамоага қўшилди. Умумий гуруҳга қўшилганига бор-йўғи уч кун бўлди. У ҳали ўйинларга тайёр эмас. Табатадзе каби тажрибали футболчи барча жамоага керак, аммо ўйин темпи бунга йўл қўймади. Агар учрашув бошқачароқ кечганида, уни захирадан майдонга тушириш режамиз бор эди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:51, 31.08.2024.
Ўқилди: 1655 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.