"Ноттингем Форест" трансфер ойнаси ёпилиши арафасида икки футболчини ўз сафига қўшиб олди.
Инглиз клуби Фелипе Морато ва Жеймс Уорд-Проуз билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бразилиялик ҳимоячи 5 йиллик шартнома имзолади, инглиз ярим ҳимоячиси "Вест Хэм"дан ижара асосида бир мавсум "ўрмончилар" сафида ўйнайди.
Sky Sports хабарига кўра, "Бенфика" Морато трансфери учун 15 миллион фунт олади.